Чегирма
Биз янги дисконт дастурини тақдим этишдан
мамнунмиз.Ушбу дастуримизга киритилган янгиликлар янада кўпроқ
қулайликлар яратиб беради.
Янги дисконт карталари қуйдаги асосий вазифаларни бажаради: дисконт, депозит ва бонус йиғиш.
Мижоз
карталарига радиочастотали идентификация технологияси (RFID)
ўрнатилган. Бу тизим Марказий Осиёдаги ресторанларда биринчи маротаба
қўлланилмоқда.
Карта соҳиби бўлсангиз, бир қанча афзалликлар ва имтиёзларни қўлга киритасиз:
20 дан 35 фоизгача жадал ошиб борувчи чегирмалар;
депозит маблағ ҳажмининг автоматик тарзда ошиб бориши;
мавсумий арзонлашув даврида 50 фоизлик чегирма;
ташриф учун бонус балларини йиғиш, бепул лотереяларда иштирок этиш, совғалар олиш;
махсус акциялар ва тадбирларга таклифномалар олиш;
“Caravan Group” порталидаги шахсий кабинет ёрдамида ўз ҳисоби, депозит ва бонусларидан фойдаланиш;
ва бошқа кўплаб нарсаларга эга бўлиш.
Аввалги дисконт карталар эгалари автоматик равишда янги карталарга
эга бўлишади ва улар учун олдинги чегирмалар фоизи амал қилади.