12chairs_uzb Affresco_uzb Caravan_uzb Chelsea Gruzdv_uzb Izumi_uzb Sato_uzb Chinaras_uzb Kp

Short En / Short Rus / Short Uzb
Chinaras_uzb

Тоза ҳаво, мусаффо булоқлар, эзгу ҳаеллар…
"Чинор" га марҳамат!

%d1%85%d0%b8%d0%bd%d0%ba%d0%b0%d0%bb%d0%b8_%d1%81_%d0%bd%d0%b0%d1%87%d0%b8%d0%bd%d0%ba%d0%be%d0%b9_%d0%b8%d0%b7_%d0%b1%d0%b0%d1%80%d0%b0%d0%bd%d0%b8%d0%bd%d1%8b_%d0%b8_%d0%b3%d0%be%d0%b2%d1%8f%d0%b4%d0%b8%d0%bd%d1%8b._%d1%85%d0%b8%d0%bd%d0%ba%d0%b0%d0%bb%d0%b8_%d1%81_%d0%bd%d0%b0%d1%87%d0%b8%d0%bd%d0%ba%d0%be%d0%b9_%d0%b8%d0%b7_%d1%81%d0%b2%d0%b8%d0%bd%d0%b8%d0%bd%d1%8b_%d0%b8_%d0%b3%d0%be%d0%b2%d1%8f%d0%b4%d0%b8%d0%bd%d1%8b

Хинкали

Таркиби: ун - 3 стакан, тухум - 1 дона, сув – 0,5 стакан, мол гўшти - 500 гр., пиёз - 500 гр., туз, мурч, саримсоқпиёз.

Ун, сув, тухум ва туздан иборат қаттиқ хамир қориб, 30 дақиқа “пиширтирамиз”. Сўнгра хамирга қўшимча ун қўшиб, яна бир бор қорамиз ва ўқловлаб, юпқа кулчалар кесамиз. Гўштни катта тешикли гўштқиймалагичдан ўтказиб, майда кесилган пиёз, саримсоқпиёз, кўкат, қалампир қўшамиз. Ҳўл гўшт қиймаси ҳосил бўлиши учун сув қуямиз ва таъбимизга қараб туз қўшамиз. Юпқгина ўқловланган ҳар бир кулча ўртасига бир ош қошиқ қийма солиб, хинкали “халтачасини” ўраймиз. Шўр сувга ботириб, қайнатамиз. Тайёр хинкалини сувдан оламиз.

%d0%bc%d0%b0%d0%bd%d1%82%d1%8b

Манти

Таркиби: хамир: ун - 500 гр., тухум - 1 дона, туз - 1 чой қошиқ; фарш: лаҳм гўшт - 1 кг., пиёз - 500 гр., сув – 0,5 стакан, мурч - 1 чой қошиқ, думба ёғи - 100 гр.

Гўштни катта тешикли гўштқиймалагичдан ўтказиб, майда тўғралган пиёз, мурч, туз, сувни қўшиб, обдон аралаштирамиз. Думба ёғини майда тўғраб, фаршга қўшамиз. Ун, тухум ва туздан қаттиқ хамир қорилиб, 30-40 дақиқа ётқизилади ва қайтадан қорилади. Хамирни жуда ҳам юпқа ҳолатда ўқловлаб, 8 х 8 см ўлчамдаги чорсиларга кесамиз. Ҳар бир чорсини ўртасига фаршдан қўйиб, мантини шакллантирамиз ҳамда мантиқозоннинг ёғланган қасқонларига ётқизамиз. Таомни мантиқозонда тайёрлаш вақти – 45 дақиқа.